Таиланднинг кўплаб фуқаролари узоқ давом этган хасталикдан сўнг 13 октябрь куни вафот этган қирол Пхумипон Адульядетга охирги ҳурматни бажо келтириш учун Бангкокга етиб келмоқда. Бу ҳадқа «ТАСС» хабар берди.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, барча провинциялардан пойтахтга келаётган автобус ва темирйўл рейсларининг сони сезиларли даражада кўпайган. Ташувчилардан кўпчилиги хизматларини текин кўрсатишга қарор қилган. Таиланд авиакомпаниялари ҳам Бангкокга ички рейслар сонини оширган.
Қироллик пойтахтида эса кишиларни шаҳарнинг турли нуқталаридан Санам Луанг майдонига етказувчи текин автобуслар тармоғи жорий этилган.
Пхумипон Адульядетнинг жасади 14 октябрь куни шифохонадан Қиролликнинг катта саройига етказилди. Анъанага кўра, будда монархлари 172 кун давомида, 21 январга қадар монархнинг қабрида дуо ўқийди.
Ҳозир сарой атрофидаги ҳудуд қирол билан видолашиш учун узун навбатда турган мотам тутаётганларнинг улкан қора денгизини эслатади.
Пхумипон Адульядетни дафн этиш санаси ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, қирол Пхумипон Адульядет 88 ёшида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)