Уэльснинг бокс бўйича енгил тоифадаги собиқ чемпиони Рейчел Бакленд зинадан йиқилганидан сўнг комага тушиб қолди. Бу ҳақда, Mirror нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
25 ёшли собиқ спортчи қиз ўз уйидаги зинадан бир ҳафта муқаддам йиқилди. Бунинг оқибатида унинг бош чаноғида синиш рўй берди, миясига қон қуйилди. Айни пайтда у Кардиффдаги шифохонага кома ҳолида ётибди.
Рейчел 23 ёшли бокчси, «Селтик» клуби чемпиони Митчелл Бакленд билан турмуш қурган. Жуфтликнинг икки ёшли ўғли ва бир ёшли қизи бор.
Изоҳ (0)