Бруно Мансер номидаги Швейцария жамғармаси раҳбари Лукас Стаумэнн америкалик актёр Леонардо Ди Каприони БМТнинг иқлим бўйича элчиси лавозимини тарк этишга чақирди. Бунга сабаб сифатида актёрнинг коррупцион схемаларга алоқадорлиги борасидаги айбловлар кўрсатилмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ди Каприо 1MDB Малайзия давлат жамғармасининг қаллоблик ишларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Август ойида АҚШ адлия вазирлиги судга мурожаат қилиб, Леонардо Ди Каприо жамғармасининг Малайзиядаги қаллобликларга алоқадорлигини текширишни сўради.
«Ди Каприо Малайзия жамғармаси билан боғлиқ жанжалнинг асосий иштирокчилари билан яқин шахсий ва молиявий алоқаларини тушунтириб беришдан бош тортиб келди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Ди Каприо Малайзия коррупциясидан узоқ тура олмади. У БМТнинг иқлим бўйича элчиси лавозимидан кетиши лозим», — деди Лукас Стаумэнн.
Ди Каприо 1MDB жанжалига аралашиб қолган малайзиялик бизнесменлар Ризо Азиз ва Лю Тэцзао билан яқин алоқада.
Изоҳ (0)