Енгил атлетика бўйича 9 карра Олимпиада ғолиби, 11 карра жаҳон чемпиони ямайкалик спринтер Усэйн Болт фаолиятини 2017 йили Лондонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг якунлашини, ўз юртидаги сўнгги чиқиши эса Racers Grand Prix–2017 турнирида бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳа, фаолиятимни 2017 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг якунлайман. Racers Grand Prix–2017 эса мен учун Ямайкадаги сўнгги чиқишим бўлади», – деди Болт.
2017 йили енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 5–13 август кунлари ўтказилади.
Аввалроқ Ямайка ҳукумати пойтахт Кингстон шаҳридаги Миллий стадион яқинида жойлашган хиёбонга Усэйн Болтнинг ҳайкалини ўрнатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Усэйн Болт 100 метр (9,58) ва 200 метрга (19,19) югуриш бўйича амалдаги рекордчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)