ФИФА йилнинг энг яхши футболчисини 9 январь куни Цюрихда эълон қилади. Бу ҳақда, ФИФА қўмитаси раҳбари Михел Д’Хогенинг баёнотига асосланиб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
«Олтин тўп» топшириш янгича форматга кўчирилади. Энди ФИФА мукофотни йил якунларига кўра топширади (FIFA Best). Маросимда 2026 йилги жаҳон чемпионати форматига ҳам аниқлик киритилади.
France Football журнали «Олтин тўп»ни 1956 йилдан топшириб келади. 1988 йилдан эса ФИФА «Йил ўйинчиси» номли ўз мукофотини таъсис этди. 2010 йилда журнал ва ФИФА беш йиллик шартнома тузди. Унга кўра «Олтин тўп»ни ФИФА миллий терма жамоалар мураббийлари, терма жамоалар капитанлари ва ОАВ вакилларининг овоз бериши якунларига топширадиган бўлди. Аммо жорий йилда ФИФА ва журнал ўртасидаги шартнома якунланди.
Изоҳ (0)