Ямайка ҳукумати мамлакатда енгил атлетика бўйича 9 карра Олимпиада ғолиби, 11 карра жаҳон чемпиони спринтер Усэйн Болтнинг ҳайкалини ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, ямайкалик бошқа енгил атлетикачилар – икки карра Олимпия чемпиони Шелли-Энн Фрейзер-Прайс, уч карра Олимпиада ғолиби Вероника Кэмпбелл-Браун ҳамда Олимпия ўйинларининг икки карра олтин медаль соҳиби Асафа Пауэллнинг ҳайкали ўрнатилади.
Хабарда таъкидланишича, ҳайкаллар Ямайка пойтахти Кингстон шаҳридаги Миллий стадион яқинида жойлашган хиёбонга ўрнатилади.
Болт ва Фрейзер-Прайснинг ҳайкали 2017 йилнинг 6 августида, Ямайка мустақиллигининг 55 йиллигига, 1 йил ўтиб эса Кэмбелл-Браун ва Пауэллнинг ҳайкали тайёр бўлади.
Ҳайкаллар ямайкалик таниқли ҳайкалтарош Бэзил Уотсон томонидан тайёрланади.
Изоҳ (0)