Россиянинг «Прогресс МС-02» юк ташувчи космик кемаси Тинч океанининг кемалар ўтмайдиган ҳудудида чўктирилди. Бу ҳақда, Парвозларни бошқариш марказига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«‘Прогресс МС-02’ парвозини якунлади. Ҳисоб-китобларга қараганда, Москва вақти билан 15:50 да кема атмосферанинг зич қатламларига кирди. Шундан сўнг унинг ёнмас қисмлари Тинч океани акваториясининг белгиланган ҳудудига қулади», — дейилади хабарда.
Кема Бойқўнғир космодромидан 31 мартда учирилган бўлиб, 2 апрелдан буён Халқаро космик станция таркибида эди. «Прогресс» станцияга 2,4 тонна ҳар хил юклар етказиб берди. Транспорт кемаси парвози даврида станцияда унинг двигателлари ёрдамида тўртта режали орбита коррекцияси ўтказилди.
Изоҳ (0)