5 ва 14 октябрда Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашувлар давомида Наманган, Фарғон ва Андижон вилоятларининг Жалолобод, Ўш ва Баткен вилоятлари билан чегара чизиғидан ўтган 55 участка биргаликда кўздан кечирилди.
Музокаралар якунларига кўра томонлар баённома имзолади.
Учрашувлар дўстона руҳда ўтди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)