БМТ Хавфсизлик Кенгаши Гаитидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича БМТ миссиясининг ҳарбий ва полиция таркибини ўзгаришсиз қолдириб, унинг мамлакатда бўлиш муддатини ярим йилга узайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, Гаити мураккаб гуманитар муаммолардан азият чекишда давом этмоқда. Шунингдек, мамлакатда олти йилдан буён давом этаётган вабо эпидемиясига чалиниш ҳолатлари ошганлиги маълум қилинган.
Ҳужжатга кўра, БМТ миссияси Гаитида 2017 йилнинг 15 апрелига қадар бўлади ҳамда унинг таркиби ўзгаришсиз — 2 370 нафар ҳарбий хизматчи ва 2 601 нафар полициячидан иборат таркибда қолдирилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Миссияни мамлакатдан чиқариб кетиш мақсадида ташкилот котибиятидан келгуси йилнинг апрелига қадар Гаитидаги вазиятни стратегик баҳолашни илтимос қилди.
Изоҳ (0)