Бокснинг WBO ва WBA йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Владимир Кличко билан жангнинг кетма-кет иккинчи бор қолдирилишига ундаги қўрқув сабаб эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Боксчининг фикрларини «Sports.ru» нашри келтириб ўтди.
«Қандай қилиб ундан қўрқишим мумкин? Мен 28 ёшдаман ва ҳаммадан буюкроқ эканимни биламан. Мен биринчи жангда Кличкони мағлуб этдим. У бирорта раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олмади. У ҳамма раундни бой бериш билан бирга, битта ҳам аниқ зарба урмади. Нега энди мен 40 ёшли эркакдан қўрқишим керак», — деган британиялик боксчи.
Тайсон Фьюри руҳий тушкунлик сабаб сабаб Кличкога қарши жангни иккинчи бор бекор қилганди. Кейинроқ унинг қонидан кокаин моддаси топилди. Орада Тайсон Фьюри карьерасини якунлагани ҳақида маълум қилиб, бир неча соатдан кейин бунинг ҳазил эканини айтишга ҳам улгурди.
Изоҳ (0)