Англиянинг «Лестер» жамоаси хўжайини Вичай Шриваддханапрабха 11 миллион фунт эвазига яхта сотиб олди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Узунлиги қарийб 35 метрга тенг яхта клуб стадиони шарафига The King Power деб номланди. Сув кемаси бешта каютага эга. Унинг максимал тезлиги соатига 48 километргача етади.
«Лестер» Англиянинг амалдаги чемпиони саналади. Жорий мавсумда «тулкилар» АПЛнинг 7-туридан сўнг 8 очко билан 12-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» хўжайини жамоа 2015/16 йилги мавсум якунига кўра Англия чемпиони бўлгани муносабати билан чемпион бўлишга ҳисса қўшган ҳар бир футболчига BMW i8 автомобилини совға қилганди.
Изоҳ (0)