Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи президенти Фёдор Емельяненконинг 16 ёшли қизи Мария унга қилинган ҳужумдан сўнг Москвадаги шифохонага ётқизилган эди. «Интерфакс»нинг 13 октябрь, пайшанба куни воқеага яқин манбасининг маълум қилишича, Мария шифохонадан чиқди.
«Бугун Мария болалар жарроҳлик ва травматология шифохонасидан чиқди. Унинг ҳаёти хавф остида эмас», – дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, айни вақтда ҳуқуқ-тартибот ходимлари Марияга нисбатан ҳужум юз берган жойдаги видеокузатув камералари маълумотларини ўрганмоқда.
Аввалроқ Москва полицияси Емельяненконинг вояга етмаган қизига ҳужум қилиниши юзасидан жиноят иши очгани ҳақида хабар қилинганди.
Қайд этиш жоиз, Емельяненконинг 16 ёшли қизига қилинган ҳужум Фёдорнинг фаолиятига боғлиқ-боғлиқмаслигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)