Сирдарё вилоятида 2016 йилнинг дастлабки олти ойида 200 дан зиёд балиқчилик хўжалиги томонидан 1 минг 440 тоннадан ортиқ парҳез маҳсулот харидорларга етказиб берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йил якунига қадар яна 1 минг 110 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Вилоятда ўтган йили 1 минг 822 тонна балиқ етиштирилган.
Балиқ етиштиришга ихтисослашган йирик хўжаликлардан бири – «Янгиер балиқ» тасарруфидаги 370 гектарлик ҳовузда балиқ етиштирилади. Хўжаликда чавоқ етиштирадиган 4 сунъий кўл ҳам ташкил этилган.
Изоҳ (0)