Сараи Бареман Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тарихидаги аёллар футболи бўлимининг биринчи раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«ФИФАнинг аёллар футболини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш сиёсатига асосланиб, Бареман молия ва футбол бошқаруви соҳасидаги тажрибасини аёллар футболи раҳбари лавозимига ўтказади», – дейилади ФИФА матбуот хизматининг хабарида.
Сараи Бареман Самоа аёллар терма жамоаси аъзоси бўлган. Бундан аввал у Океания футбол конфедерацияси бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сараи Бареман янги лавозимида 14 ноябрдан иш бошлайди.
Изоҳ (0)