АҚШнинг Палм-Спрингс шаҳрида (Калифорния штати) юз берган отишма оқибатида икки нафар полициячи ҳалок бўлди, яна бир нафари жароҳат олди. Бу ҳақда, маҳаллий полиция раҳбари Брайн Рейсга таяниб, Los Angeles Times маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Оилавий можаро юзасидан чақирув бўйича етиб келган полициячиларга қарата уй эгаси ўт очган. Рейснинг маълум қилишича, гумонланувчи ҳозирча қўлга олинмаган, у ҳали ҳам уйда бўлиши мумкин.
Ҳозирги пайтда гумонланувчини қўлга олиш бўйича операция давом этмоқда, унга махсус топшириқли бўлинма ходимлари ҳам жалб этилган.
Desert Sun маҳаллий нашрининг аниқлик киритишича, отишма оқибатида 35 ёшли офицер Хосе Гилберт Вега ва 27 ёшли Лесли Зеребни ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)