Ироқ пойтахти Бағдоднинг шарқида рўй берган портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, As Sumaria телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Портлашни худкуш амалга оширгани билдирилмоқда. Воқеа шаҳарнинг ал-Жадида туманида содир бўлди.
Полиция бир неча киши яраланганини эълон қилди. Бошқа манбаларга кўра, портлаш оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)