АҚШ президенти Барак Обама мамлакат жануби-шарқида «Мэттью» довули туфайли тошқинлар хавфи келиб чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Обама таҳдид остидаги туманлар аҳолисини эвакуацияга тайёргарлик кўришга чақирди.
«Одамлар маҳаллий маъмурият эълонларини кузатиб бориши лозим. Биз моддий зарарни ҳар доим қоплашимиз мумкин, лекин йўқотилган ҳаётларни қайтариб бўлмайди», — таъкидлади давлат раҳбари.
Илгарироқ довул Флорида штати соҳилларига етиб келгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)