АҚШ соҳил қўриқлаш хизмати Доминикана Республикаси яқинидаги кемадан қиймати 36 миллион долларга тенг 1 400 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, қўриқлаш хизмати ходимлари Доминикана Республикасининг Сан-Педро-де-Макорис шаҳридан 72 километр узоқликдаги кемада гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланаётган 4 кишини қўлга олди.
Соҳил қўриқлаш хизмати ходимларининг маълум қилишича, қўлга олинганлар Венесуэла ва Доминикана Республикаси фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)