Япония ҳукумати амалдаги император Акихитодан воз кечиш учун фақат унга нисбатан амал қилувчи махсус қонун ишлаб чиқариш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг парламент депутатларидан бирининг сўровномасига юборилган ёзма жавоб хатида маълум қилинган, деб ёзади «ТАСС».
Конституцияга мувофиқ япон императорлари тахти тегишли қонунга мувофиқ топширилади. Бироқ у тахт фақат аввалги монархнинг ўлимидан сўнг мерос ўтиши тартибини белгилайди.
«Шунинг учун амалдаги қонунчиликдан алоҳида ҳолат учун истисно этишга рухсат берувчи махсус қонун қабул қилиш лозимлиги тахмин қилинмоқда», — дейилади ҳукумат жавобида.
Августда 82 ёшли император Акихито кекса ёши туфайли тахтдан воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Бу ҳақда у халққа видеомурожаатида маълум қилган.
Изоҳ (0)