Суриянинг Идлиб вилоятида рўй берган портлашда 29 киши ҳалок бўлди, бир неча ўн киши яраланди. Бу ҳақда, Сурияда инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази ахборотига асосланиб, «Корреспондент.net» маълум қилди.
Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг кўпчилиги мухолиф отрядлар вакилларидир.
Исёнчилар назорати остидаги Атмех назорат пунктида қоровул алмашиш пайтида портлаш рўй берди.
Изоҳ (0)