КХДР 4 октябрда Сариқ денгизда Корея Республикаси ва АҚШ денгиз пиёда аскарлари иштирокидаги Korea Maritime Exercise Program ўқув машғулотларини навбатдаги ғаразли провокация деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Корея марказий телеграф агентлигининг 5 октябрь, чоршанба куни маълум қилишича, Вашингтон ва Сеул Ёнпхёндо ва Пэннёндо ороллари ҳудудида ўз кучини намойиш этмоқда.
Айнан ушбу ҳудудда 2010 йилнинг ноябрида Шимол ва Жануб ўртасида одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган артиллерия отишмаси юз берган эди.
Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўмитасининг маълум қилишича, ўқув машғулотларида 200 нафар америкалик ва 120 нафар Жанубий кореялик денгиз пиёда аскари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)