Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих бугун — 6 октябрь куни ўзининг 32 ёшини қарши олди, деб маълумот берди ЎФФ матбуот хизмати.
Тонгги бадан тарбия машғулотида Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма футболчилари Гейнрихни туғилган куни билан табриклаган. Мазкур йиғин доирасида жамоа уч кун муқаддам Сервер Жепаровга ўзининг совғасини топширганди.
6 октябрь куни соат 18:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасида Эронга қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)