Япония миллий терма жамоаси сафида 71 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган ўнг қанот ҳимоячиси Ацудо Учида 28 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.
2015 йилнинг март ойида футболчи жиддий жароҳат олганидан кейин, камида 1 йил майдонга туша олмаслиги айтиб ўтилганди. Қайта текширувлар эса унинг футболга қайта олмаслигидан далолат берди.2008 йилдан буён Япония миллий терма жамоасига жалб этиб келинадиган ҳимоячи, 2010 йил Германиянинг «Шальке» клуби билан шартнома имзолаганди. Унинг сўнгги жойи ҳам айнан Бундеслига жамоаси бўлди.
Ацуто Учида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши 5 та ўйинда иштирок этган футболчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)