Праганинг «Спарта» жамоаси футболчилари Томаш Коубек ва Лукаш Ваха аёллар жамоаси билан биргаликда машғулотлар ўтказади. Бу уларнинг ҳакам қизни ҳақорат қилишига жавобан кўрилган чорадир, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Чехия чемпионати доирасида Брнонинг «Зброевка» жамоасига қарши кечган ва 3:3 ҳисоби билан якунланган учрашувдан сўнг улар Twitter’да ҳакамлик қилган қиз — Люси Ратайовани ҳақорат қилган эди. У қўшимча вақтда офсайдни қайд қилмагани боис «Зброевка» мағлубиятдан қутулиб қолган эди.
«Билишимча, йигитлар таъсирланиб турган эди ва ҳиссиётларига эрк берди, лекин ҳар нарсанинг чегараси бор», — деди клуб директори Адам Коталик.
Изоҳ (0)