Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Гарет Бэйл жамоадаги ўрнидан норози бўлиб, ўз агентидан «Юнайтед» билан музокара бошлашни сўраганди.
Агент Жонатан Барретт шу куннинг ўзидаёқ «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти билан мижозининг Англияга қайтиши масаласини гаплашганига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда «Чемпионат» Football Espana нашрига асосланиб хабар берди.
Учрашувда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳамда клуб раисининг ўринбосари Эд Вудворднинг иштирок этгани айтилган. Унда қандай масалалар кўриб чиқилганига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)