Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рио—2016 Паралимпиадаси совриндорлари Фотима Амилова, Шоҳсанам Тошпўлатова ва Димитрий Хорлин Муборак шаҳридаги «Баҳром Вофоев» номли стадионга йиғилган минглаб мухлислар кўз ўнгида тантанали тақдирлангани ҳақида «Машъал» футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Спортчиларнинг мусобақада иштирок этишларини таъминлашга бефарқ бўлмаган Муборак газни қайта ишлаш заводи уларга Cobalt автомашиналарини тортиқ қилган. Бунга қадар Ўзбекистон ҳукумати Рио—2016 Паралимпиадасида иштирок этган спортчиларни Malibu автомашинаси ҳамда совриндорларни пул мукофоти билан тақдирлаганди.

Муборак шаҳридаги маросим Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевнинг кириш сўзи билан очиб берилган. Унда, шунингдек, МГҚИЗ директори Элмурод Қурбонов, Муборак тумани ҳокими Панжи Аллақулов, Муборак нефть ва газ конлар бошқармаси бошлиғи Шермат Шамсиев, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев, вилоят прокуратураси бошлиғи Салом Самадов иштирок этган.

Фотима Амилова Рио—2016 да 1 тадан олтин, кумуш ва бронзага эга чиққан бўлса, Дмитрий Хорлин иштирокини кумуш билан якунлаганди. Шоҳсанам Тошпўлатова эса иккита бронзани қўлга киритганди.

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Фото: «Машъал» ФК

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди