Шотландиянинг «Рейнжерс» футбол клуби мухлисларининг автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 18 киши шифохонага ётқизилди. Улардан уч нафари оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда, Sky News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса Шотландия жанубидаги Шарқий Эйршир ҳудудида содир бўлди. Автобус ичида жами 37 киши бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисасининг сабаблари ўрганилмоқда. Воқеа жойида полиция иш олиб боряпти.
Изоҳ (0)