Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Уч кун давом этган мусобақаларда жаҳоннинг 14 давлатидан 200 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Дастлаб параканоэ бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, энг яхши натижани қайд этди.
Осиё очиқ кубоги баҳсларининг катталар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 11 та олтин, 10 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик эшкак эшувчилар 10 та олтин, 14 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
ЎзАнинг қайд этишича, мусобақа доирасида Осиё каноэ федерацияси томонидан параканоэни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар ўтказилган.
Изоҳ (0)