Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа МОҚ ва ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга табрикнома йўллагани ҳақида федерация матбуот хизмати хабар берди.
Рио—2016 Паралимпиадасида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар қаторида Мираброр Усмонов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» давлат мукофотига сазовор бўлганди. ОФК президенти Ўзбекистон ҳукуматининг Мираброр Усмоновга бу эътиборини муносиб баҳо эканини таъкидлаган.
«Сизни давлат мукофоти билан табриклаб, энг яхши тилакларимни изҳор этаман. Бу Ўзбекистон футболи ривожи ва унинг жаҳонда тан олиниши йўлида қилаётган улкан меҳнатингиз учун муносиб баҳодир», — деб ёзилган Мираброр Усмонов номига ёзилган мактубда.
Изоҳ (0)