Польшалик тадқиқотчи Кшиштоф Старнавски ўз жамоаси билан биргаликда дунёдаги энг чуқур сув ости ғорини аниқлаганини маълум қилди. Ғор Чехиянинг Границе шаҳри яқинида аниқланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Тадқиқотчининг сўзларига қараганда, ғор чуқурлиги 404 метрни ташкил этади.
Шу пайтга қадар Италиядаги Поццо дель Мерро энг чуқур сув ости ғори ҳисобланар эди.
Спелеолог ушбу ғорни 1998 йилдан бошлаб ўрганиб келмоқда.
Изоҳ (0)