Мадрдининг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Боруссия Дортмунд»га қарши (2:2) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйинининг танаффус вақтида оператор олдига келиб, голи бекор қилинган вазиятида ўзи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган-бўлмаганини текширмоқчи бўлди. Бу ҳақда 101 Great Goals хабар бермоқда.
Cristiano going over to the cameraman at half-time to confirm whether he was offside or not 😄 pic.twitter.com/yo76IHZwBo
— M•A•J (@UItraSuristic) September 28, 2016
Португалиялик 31 ёшли футболчи биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда гол киритган эди, аммо учрашувни бошқариб борган британиялик ҳакам Марк Клаттенбург уни бекор қилди.
Роналду ҳакамнинг қарорига қўшилмади ва танаффус вақтида такрорий вазиятни кўриш учун майдондаги операторлардан бирининг олдига борди.
Маълумот учун, «Реал» ҳужумчиси унга тўп узатилаётган вақтда ҳақиқатдан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган эди.
Изоҳ (0)