Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тадқиқотларига кўра, Украина ҳавонинг ифлосланганлиги туфайли юз берган ўлим ҳолатлари сони бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2012 йилда Украинада ҳавонинг ифлосланганлиги оқибатида 54 507 киши вафот этган. Келтирилган статистикага кўра, ҳар 100 минг кишига 120 ўлим ҳолати тўғри келади.
ЖССТ маълумотларига кўра, Украинадаги ҳавонинг ифлосланганлиги жаҳоннинг «тоза мамлакатлари» (Исландия, Финляндия, Либерия, Канада, Канада) биргаликдаги кўрсаткичларидан кўра кўпроқ ўлим ҳолатига сабаб бўлади.
Ўлим ҳолатлари сони бўйича бешликка Болгария, Беларусь, Россия, шунингдек, Босния ва Герцеговина ҳам кирди.
Изоҳ (0)