Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Gulfstream G200 шахсий самолёти Барселонадаги Эль Прат аэропортига қўниш вақтида аварияга учради. Бу ҳақда «Sport.es» нашри хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳаво кемасига жиддий зарар етган. Авария самолёт шассиси тегишли тартибда ишламагани оқибатида юз берган.
Самолёт бортида бўлган йўловчилар ҳодиса натижасида жабрланмаган. 31 ёшли португалиялик ҳужумчи эса бу вақтда самолёт бортида бўлмаган.
Изоҳ (0)