Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига футболчи етказиб берувчи асосий уч клуб — «Пахтакор», «Локомотив» ва «Бунёдкор» Олий Лига 24-турини ўтказиб олган куннинг эртасига Самвел Бабаян Эрон ҳамда Хитой термаларига қарши расмий ўйинлар учун тайёргарлик бошлади.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

ЎФФ матбуот хизмати ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйинларга 25 нафар футболчи жалб қилингани ҳақида маълумот берди.

Дарвозабонлар

Александр Лобанов («Пахтакор»)Игнатий Нестеров («Локомотив»)Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар

Азим Аҳмедов («Пахтакор»)Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)Станислав Андреев («Пахтакор»)Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)Виталий Денисов («Локомотив Москва»)Егор Кримец («Бейцзинг Гоан»)Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи»)

Ярим ҳимоячилар

Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)Жамшид Искандаров («Пахтакор»)Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)Достон Ҳамдамов («Бунёдкор»)Отабек Шукуров («Бунёдкор»)Марат Бикмаев («Локомотив»)Сервер Жепаров («Локомотив»)Саламат Қутибоев («Бухоро»)Жасур Ҳасанов («Қизилқум»)Одил Аҳмедов («Краснодар»)Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабаб»)Сардор Рашидов («Ал-Жаиш»)

Ҳужумчилар

Александр Гейнрих («Ордабаси»)Игорь Сергеев («Бейцзинг Гоан»).

ЖЧ—2018 3-саралаш босқичини Сурия ва Қатар устидан қозонилган ғалабалар билан бошлаб, «А» гуруҳида пешқадам бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрь куни Эронни, 11 октябрда эса Хитойни қабул қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?