Колумбия мезбонлик қилаётган футзал бўйича 2016 йилги Жаҳон Чемпионатининг финалига Россиядан кейин Аргентина терма жамоаси ҳам йўлланма олди. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Португалияга қарши саф тортган аргентиналиклар 5:2 ҳисобида муваффақият қозонди.
Бир кун аввал бўлиб ўтган ярим финалнинг биринчи ўйинида россиялик футзалчилар Осиё чемпиони Эрон устидан 4:3 ҳисобида зафар қучганди.
Россия ва Аргентина термалари иштирокидаги финал 1 октябрь куни Кали шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар икки терма ўз тарихида илк бор жаҳон чемпиони бўлиш имкониятига эга. Бунга қадар ўтказилган етти мундиалнинг бештасида Бразилия термаси зафар қучган бўлса, яна иккитасида омад испанларга кулиб боққан.
Бразилия терма жамоаси мундиални Эрондан мағлуб бўлиб тарк этган бўлса, испанларнинг кучи Россияга етмади.
1 октябрь куни, шунингдек, Эрон ва Португалия термалари Жаҳон Чемпионатининг бронза медали учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)