Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса мамлакат термаси ҳамда «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида ўйлаганини сўзлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ҳа, менинг сўзларим баҳсга сабаб бўлди. Бу гаплар иғво келтириб чиқаришидан қатъи назар мен Месси ҳақида ҳақиқатни ва ўйлаганимни сўзлашда давом этаман. ‘Барселона’ билан жанжал қилишни истамайман. Нима учун мен жим ўтиришим керак? Мессининг жароҳатини Луис Энрике билан муҳокама қилиш борасида менда муаммо йўқ. Лионелнинг жароҳати ҳақида ҳеч ким мендан кўра яхшироқ билмайди. Мен ҳам шу каби жароҳатдан 4 йил азият чекканман ва жамоадошларимдан зинага чиқишда ёрдам сўраганман», — деди Бауса.
Лионель Месси «Атлетико»га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-турида сонининг ички томонидан шикастлаб, 3 ҳафтага сафдан чиққан эди. Жароҳати туфайли 29 ёшли футболчи ЖЧ—2018 саралаш баҳслари доирасида миллий термасининг Перу ва Парагвайга қарши ўйинларида ҳам майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди.
Аргентина терма жамоаси мураббийи Мессининг жароҳатида «Барселона» клубини айблади. Каталонияликларга Баусанинг сўзлари ёқмади ва Аргентина футбол ассоциацияси мураббийнинг гаплари учун узр сўради.
Изоҳ (0)