Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинлари чоғида тотализаторда пул тиккан уч нафар боксчига ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда, Халқаро олимпия қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ирландиялик боксчилар — 24 ёшли Майкл Жон Конлан ва 27 ёшли Стивен Донелли, шунингдек, 25 ёшли британиялик Энтони Фаулер бокс бўйича турли мусобақаларга пул тикиб борган. Бу иш ХОҚ йўриқномасига кўра тақиқланган.
Изоҳ (0)