Родос ороли соҳилларидан 20 километр масофада, Эгей денгизи акваториясида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
28 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 01:57 да қайд этилган ер силкиниши 36,04 даража шимолий кенглик ва 27,53 даража шарқий узунликда жойлашган.
Зилзила эпицентри оролнинг маъмурий маркази — Родос шаҳридан 75 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Изоҳ (0)