Business Insider нашри Apple корпорациясининг Исроилдаги офиси ходими билан суҳбатлашиб, компания флагманининг кейинги версияси iPhone 8 деб юритилишини аниқлади. Оралиқ iPhone 7s авлодининг ўтказиб юборилишига сабаб смартфон дизайнининг кескин ўзгартирилишидир, деб хабар бермоқда TJournal.
Номи келтирилмаган манбанинг сўзларига қараганда, кейинги смартфон илгариги авлодлардан кескин фарқланиб туради.
Apple’нинг Герцлиядаги офиси нима билан шуғулланиши ҳақида нашр суҳбатдоши ҳеч нарса демади, аммо унинг ҳамкасблари янги iPhone 8 устида ишлаётганини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, нашр вакилларининг фикрига кўра, Исроил офиси вакиллари кейинги смартфон нима деб аталишини билиши мумкин эмас, негаки 2015 йили очилган мазкур офис асосан чиплар ишлаб чиқариш билан шуғулланиши маълум.
Изоҳ (0)