Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга йўлланма олган барча жамоа номига ойдинлик киритилди.
Чорак финалнинг сўнгги ўйинида «D» гуруҳини 2-ўринда якунлаган КХДР ўсмирлари «C» зонасида биринчи бўлган Уммонга қарши майдонга тушди. Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Пенальтилар сериясида эса омад кореялик футболчиларга кулиб боқди — 4:2.
Шу тариқа келаси йил Ҳиндистоннинг ўзида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида Осиё шарафини Япония, Эрон, Ироқ ва КХДР терма жамоалари ҳимоя қиладиган бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса чорак финалда Ироқдан енгилиб, турнирни тарк этди.
Изоҳ (0)