Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Лас-Пальмас»га қарши (2:2) Ла Лига 6-турида захирага олинди ва у ушбу ҳолатдан норози бўлди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Ўйиннинг 72-дақиқасида португалиялик 31 ёшли футболчи ўз ўрнини Лукас Васкесга бўшатиб берди.
Қайд этиш жоиз, «Қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан Роналдуни Испания чемпионатининг 4 ўйинидан 2 тасида захирага олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)