Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати—2018 йўлидаги рақиби Қатар бош мураббий Хосе Даниэл Карренони истеъфога чиқаргани маълум қилинганди. «ТАСС» эса унинг ўрнига уругвайлик Хорхе Фоссатининг тайинлангани ҳақида хабар берди.
63 ёшли Фоссати бир вақтнинг ўзида Қатарнинг «Ар-Райян» клуби бош мураббийи ҳам ҳисобланади. Миллий терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг унинг ўз клуби билан хайрлашиши борасида маълумот берилмаган.Фоссати Қатар миллий терма жамоасида 2007—2008 йилги мавсумда ҳам фаолият олиб борганди. У ўз карьераси давомида Аргентинанинг «Ривер Плейт», Бразилиянинг «Интернационал» каби клубларида ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)