Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган 16 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар иштирокидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга йўлланма олган икки терма номи маълум бўлди.
«А» гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган Эрон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалнинг биринчи ўйинида Вьетнам устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди ва келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати иштироксичига айланди. Форслар гуруҳ босқичида Саудияни 3:2 ва Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, БАА билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Япония ўсмирлар терма жамоаси эса мундиал йўлидаги ўйинда БААдан устун келди — 1:0. Кунчиқар юрт ўсмирлари гуруҳ босқичида 21 та гол уриб, бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаганди. Чорак финалда ҳам бу анъана давом этди.
Бугун — 26 сентябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ярим финал йўлида Ироқ билан тўқнаш келади. КХДР эса Уммон билан беллашади.
Изоҳ (0)