Франциянинг «Ницца» футбол клуби президенти Жан-Пьер Ривьернинг маълум қилишича, агент Мино Райола уни ўз мижози Марио Балотеллини харид қилишдан қайтаришга уринган. Италиялик ҳужумчининг агенти Ривьерга мижозининг барча салбий томонлари ҳақида айтиб берган, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Мино жуда ақлли. Балоттели билан учрашув олдидан унинг самолёти кечикаётган эди ва Райола менга Мариони сотиб олмаслик сабаблари ҳақида сўзлаб берди. Балотелли етиб келганида Райола унга: ‘Президентга сен ҳақингда билган ҳамма ёмон нарсаларимни етказдим’ деганди», — деди Ривьер.
Маълумот учун, Марио Балотелли шу йилнинг ёзида эркин агент мақомида «Ницца» сафига қўшилган эди. Франция чемпионатида италиялик футболчи 2 ўйинда 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)