АҚШнинг Мэриленд штати Балтимор шаҳрида номаълум шахс зўравонликка қарши намойиш иштирокчиларини ўққа тутиши оқибатида жароҳат олганлар сони саккиз кишига етди. Бу ҳақда, CBS News’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ отишма оқибатида жароҳат олганлар сони беш кишига етгани хабар қилинганди. Жабрланганлар ҳаёти хавф остида эмаслигини Мэриленд штати штати полицияси матбуот котиби Ти Жей Смит маълум қилди. Fox News’нинг таъкидлашича, жароҳатланганлар орасида ота ва унинг 3 ёшли қизи ҳам бўлган.
Намойишда тахминан 20–30 киши қатнашган. Ўқ узишдан кўзланган мақсад ҳам, гумонланувчилар ҳам аниқланганича йўқ.
Таъкидлаш керакки, Намойиш 10 июль, якшанба куни Балтиморда 24 ёшли маҳаллий қора танли фуқаро ўлдирилиши муносабати билан ўтказилди. Уни марҳумнинг қариндош ва яқинлари уюштирди.
Изоҳ (0)