Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Франция Суриядаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақирди. Бу ҳақда, дипломатларга таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Маълум қилинишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг мажлиси 25 сентябрь, якшанба куни 15:00 GMT (Тошкент вақти бўйича 20:00) да бошланади. Унда Алепподаги вазиятнинг кескинлашуви муҳокама этилади.
24 сентябрь, шанба куни кечки пайт Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини ва ижтимоий масалалар бўйича Европа комиссияси аъзоси Христос Стилианидес қўшма баёнот билан чиқиш қилиб, Алепподаги вазиятнинг кескинлашуви бўйича хавотирда эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)