Мюнхеннинг «Бавария» клуби Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турини «Атлетико»га қарши Мадрид шаҳрида ўтказади. Учрашув 28 сентябрь санасидан жой олган.
Мазкур беллашувга тайёргарлик кўриш мақсадида «Бавария» клуби Мадридга душанба куни етиб келади. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг аввалги клуби бўлган «Реал» раҳбариятидан Валдебебасда жойлашган стадионларидан бирини бериб туришни сўради ва ижобий жавоб олди, деб ёзди «Championat.asia».
Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги мавсумида «Атлетико» финал йўлланмасини қўлга киритиш учун «Бавария»ни таслим қилган, ҳал қилувчи ўйинда эса «Реал»дан енгилганди.
Мадрид клубларининг Ла Лига доирасидан ўрин олган дерби учрашуви 20 ноябрь куни «Висенте Калдерон» аренасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)