Россия спорт вазири Виталий Мутко янгидан футбол иттифоқи президенти этиб сайланди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Овоз бериш электрон усулда, пультлар ёрдамида амалга оширилди. Унда Мутко 65,2 фоиз (266 киши) овоз тўплади.
«Сизларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Асосийси — футболдаги вазиятни ўнглаш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш. Бизда номзодларнинг таклифлари асосида футболнинг яхши стратегиясини ишлаб чиқиш имкониятига эгамиз», — таъкидлади Мутко.
Изоҳ (0)