Номаълум шахслар АҚШ пойтахти марказидаги Meridian Hill боғида ўрнатилган Жанна д’Арк ҳайкалига шикаст етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вашингтон миллий боғлари хизмати расмий вакили Эмили Линротнинг маълум қилишича, қонунбузарлар ҳайкалнинг ўнг қўлидаги бронза қилични синдириб олиб, олиб кетди.
Санъат асарига қарши хатти-ҳаракатлар 20 сентябрь куни амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Шунга қарамай, бу ҳолат эртаси куни аниқланди. «Орлеан бибиси»нинг қўлидаги қилич ўрнида фақат унинг дастаси қолгани айтилмоқда.
Полиция бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
1978 йилда худди шу ҳайкал қўлидаги қилич ўғирлаб кетилган ва у фақатгина 2011 йилда қайта тикланган эди.
Изоҳ (0)