Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россия Премьер-Лигасида тўп сурадиган сардори Одил Аҳмедов «Краснодар» бош мураббийи Олег Кононовнинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
«Бу кутилмаганда содир бўлди. Лекин бундай ҳолат ҳамма мураббий билан содир бўлади. Футболда асосийси натижа. Уни қила олмасанг, кетишга тайёр тур», — деб Аҳмедовнинг сўзларидан иқтибос келтирган «Championat.asia» «Известия»га асосланиб.
«Мураббийнинг истеъфоси муваффақиятсиз стартдан сўнг жамоа ўзига келиб олиши учун ягона тўғри йўл деб ўйлайман. Мураббийнинг ўзгариши жамоага ижобий таъсир қилади. Натижа ҳам кутишга мажбур қилмайди», — деди Аҳмедов.
Изоҳ (0)